Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш ва уларнинг жамиятга уйғунлашуви
Қашқадарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиали мутахассислари ҳамда ҚаршиДУ Педагогика, психология ва таълим менежменти кафедраси профессор-ўқитувчилари, мактаб амалиётчи психологлари билан “Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш ва уларни жамиятга уйғунлашуви” мавзусида ўқув-семинарини ташкиллаштирдилар. Семинарни Педагогика, психология ва таълим менежменти кафедраси мудири в.б. Т.Қ.Расулев кириш сўзи блан очди. Ўқув-семинарида катта ўқитувчи Д.Явқочдиева “Инклюзив таълимни жорий этишнинг асослари” мавзусида, РБИММ Қарши минтақавий филиалининг ижтимоий бўлими ходимлари Д.Сапарова “Алоҳида таълим эҳтиёжига эга бўлган болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш” ва Г.Бекназарова “Алоҳида таълим эҳтиёжига эга бўлган болаларнинг жамиятга уйғунлашуви” мавзуларида, Қарши туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб психологи М.Аминова “Инклюзив таълимни ташкил этишда мактаб амалиётчи психологининг вазифалари” мавзусида маърузалар қилдилар. Ўқув-семинарда малака ошириш курсига қатнаётган туман мактабларининг амалиётчи психологлари иштирок этишди.