Республика таълим муассасаларида инклюзив таълим масаласидаги мавжуд муаммолар
Қашқадарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида Республика болалар ижтимоий мослашуви Қарши минтақавий филиали, Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Қарши шаҳар 17, 18, 19, 33-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар билан ҳамкорликда “Республика таълим муассасаларида инклюзив таълим масаласидаги мавжуд муаммолар: ечимлар, таклифлар, амалий тавсиялар ” мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.
Семинарни Қашқадарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказининг “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси мудири доцент Т.Расулов кириш сўзи билан очиб берди. Республика болалар ижтимоий мослашуви Қарши минтақавий филиали мутахассислари Дилафруз Сапарова ва Гавхар Бекназаровалар ҳам филиалда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида маъруза қилдилар.
Семинарда Қарши шаҳридаги 17, 18, 19, 33-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари хам ўзларини тайёрлаган ижод маҳсуллари билан иштирок этдилар.
Қизиқарли ва мунозарага бой тарзда ўтган семинар якунида болаларга эсдалик совғалари топширлди.