РБИММ Фарғона минтақавий филиалининг Инклюзив таълим маркази ҳамкорлигида тикувчилик кўникмалари амалиёти
2021 йил декабрь ойида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Фарғона минтақавий филиалида Инклюзив таълим маркази ташкил этилиб, марказда фойдаланиш учун тикув машиналари берилган эди. Ота-оналар клуби мутахассиси ва чевари томонидан шу кунга қадар филиал хизматларидан фойдаланаётган болаларнинг оналарини тикувчилик кўникмаларига ўргатиш ишлари йўлга қўйилган. Тикув машиналаридан фойдаланиб, ўтказилган машғулотлар давомида оналарга миллий матоларимиздан аёллар сумкаларини тикиш, турли хил бичимдаги кўйлакларни тикиш сирлари ўргатилади. Бу ҳунар орқали марказимизга фарзандлари билан қатнаётган онажонлар қўшимча даромад топиш имкониятига эга бўладилар.