“Ринолалия”, “Дизартрия” ва “Аутизм”
Назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш – бугуннинг талаби
2023 йилнинг 8-11 январь кунлари Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиалида Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор Лола Муминова, педагогика фанлари номзоди, профессор Мукаррам Аюпова ва магистр, логопед-дефектолог Нозима Зайиркуловалар томонидан “Ринолалия”, “Дизартрия” ва “Аутизм” ташҳиси бўлган болалар билан ишлаш юзасидан назарий ва амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.
Машғулотларда Қашқадарё вилояти мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган 23 нафар дефектолог ва логопедларга ҳамда РБИММ Қарши минтақавий филиали ходимлари иштирок этдилар.
Иштирокчилар ўқув машғулотлари давомида олинган билимлар асосида ўз билим, кўникма, малакалари билан ўртоқлашдилар ва тажриба алмашдилар.
Ўқув машғулотлари қатнашчиларига 36 соатга мўлжалланган “Амалий логопедия” бўйича малака ошириш курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.