Иппотерапия машғулотлар
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиалига коррекцион машғулотларга қатнайдиган болажонларга Қашқадарё вилояти Миллий гвардия ходимлари Иппотерапия машғулотларини ташкиллаштиришга ёрдам бердилар.
Иппотерапия – грек тилидаги hippos (от) сўзидан олинган бўлиб, “от ёрдамида даволаш” деган маънони англатади. Биламизки, от ўз тафти билан даволовчи жонзот. Отда юришга эса одамнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшиловчи восита сифатида қаралади.Ундан руҳий касалликларни даволашда, ҳаракатланиш имкониятлари бузилишини терапия қилишда, сезги аъзолари шикастланишида ва операциядан кейин тикланиш ҳолатлари учун ҳам фойдаланилади.
Шу мақсадда болажонларимизни ҳам ўз қўрқувларини енгиши, сустлик ҳамда ваҳима каби хислатларни бироз бўлса-да, босилишига сабаб бўлади. Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда филиалимиз болажонларини ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан ижобий ривожланишлари учун ҳафтанинг ҳар чоршанба ва жума кунлари иппотерапия машғулотлари ўтказиш шартнома асосида йўлга қўйилди.