Семинар
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати В.С.Алимова ва Марказнинг мутахассислари томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг “Ижтимоий фанлар” факультети ижтимоий иш йўналиши 1-курс талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 300-сонли Қарори ижроси бўйича семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда В.С.Алимова талабаларга амалий мисоллар асосида Қарорнинг моҳияти, мазмуни ва ишлаш механизмлари бўйича батафсил тушунчалар берди. Шу билан бирга, талабалар Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолияти билан таништирилди ҳамда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган амалий ишлар намоён этилди.