Мутахассислар салоҳиятини ошириш – бола ҳуқуқлари таъминланишида муҳим омил сифатида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ЮНИСЕФ Болалар фонди билан ҳамкорликда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мутахассиси Д.Хусанова иштирокида 2023 йил январь-февраль ойлари давомида бир қанча вилоятларда Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаларининг мутахассисларини болалар, жумладан, ҳимояга муҳтож болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш соҳасидаги халқаро стандартлар ва Болалар масалалари бўйича Миллий комиссия фаолиятида идоралараро ҳамкорликдаги ишларни такомиллаштириш масалаларига бағишланган 3 кунлик тренинглар серияси амалга оширилмоқда.
Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятларидан туман, шаҳар ва вилоят кесимидаги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаларининг жами 100 га яқин ходимлари иштирок этган тренингларда болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро нормалар билан биргаликда, болаларни зўравонликдан ҳимоялаш бўйича стандарт операцион тартиблар, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар масалаларидаги ноинституционаллаштириш сиёсати ва унинг моҳияти, истиқболдаги профилактик стратегиялар мазмуни, оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўрилишининг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай тренинглар орқали мутахассислар салоҳиятини ошириш ишлари келгусида бошқа вилоятларда ҳам давом эттирилади.