Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

ютуқлар

ютуқлар

  • 28 February 2023

 Рангларни ажратиш, фазода тўғри мўлжал ола билиш, предмет ва нарсаларнинг шакли, ҳажмини идрок этиш – буларнинг барчаси боланинг ижтимоий мослашуви учун ниҳоятда зарурий қирралар ҳисобланади. Нутқий ривожланишида ортда қолганлиги туфайли ўзини четга оладиган, одамларга қўшилишни истамайдиган болалар билан мутахассиснинг мақсадли йўналтирилган машғулотлар олиб бориши керакли натижани бермай қўймайди, албатта. Шу нуқтаи назардан марказимизга мурожаат қилган Асланнинг онаси фарзандининг ютуқларидан бугун мамнунлик ҳис қилмоқда. Аслида ҳар нарсага қизиқувчан Аслан билан логопед-мутахассис сюжетли- ролли ўйинлар орқали ранг ажратиш, фазода мўлжал олиш, шакл ва ҳажм тушунчасини англаш, умумлаштириш, мева- сабзавотларни номлаш юзасидан машғулотлар олиб борганча натижаларга эришмоқда.