Эришилган ютуқлар
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг филиаллари йилда 1 марта бош офис раҳбарларига олиб бораётган фаолиятлари юзасидан ҳисобот топширадилар. Бу сарҳисоб жараёнида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликларни қайта кўриб чиқишга имкон яратилади. 2023 йил 6 март куни РБИММ нинг Фарғона минтақавий филиали биносида Фарғона ва Самарқанд филиаллари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан навбатдаги ҳисобот йиғилиши булиб утди. Ҳисоботлар таҳлили жараёнида ўзаро ютуқлар, камчиликлар, хулосалар ва таклифлар муҳокама қилинди. Филиалларга марказ рахбари В.С.Алимова томонидан керакли тавсиялар берилди. Шунингдек, 2023 йил давомида амалга ошириладиган ишлар таҳлили амалга оширилди. Ҳисобот йиғилишидан сўнг Фарғона минтақавий филиали мутахассислари томонидан филиалга ташриф буюрган ҳамкасблар учун очиқ дарслар ташкил қилинди. Филиалда Марказнинг 1-бўлим мутахассислари томонидан Фарғона шаҳар мактаб ва мактабгача таълим муассасалари психолог ва дефектологлари учун семинар ўтказилди. Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар Марғилон шаҳридаги ҳунармандчилик марказига ташриф буюришди.