Қаршида сумалак сайли!
Қаршида сумалак сайли!
Қадимги аждодларимиз эрта кўкламда келаётган йилнинг баракали бўлишини ният қилиб, тайёрлаган сумалак нафақат шифобахш таом, балки унинг оқсили ҳам жуда нозик бўлиб, азойи баданимиздаги миллиардча ҳужайралар учун энг яхши озуқадир.
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) Қарши минтақавий филиалида баҳорнинг сирли таоми – сумалак тайёрланди. Марказ мутахассислари, бу ерга қатнаётган болажонлар ва уларнинг яқинлари ҳам ниятлар билдириб, қозон кавлаб, баҳорни ҳис қилиб, қадимий қадриятлар тароватини бергувчи таом ҳисобланмиш сумалакни тайёрлаш асносида ёшу-қари, ходиму-ташриф буюрувчилар олам-олам завқ олдилар