психолог ва ижтимоий ҳимояга
Дунёда турли хил воқеа, фожеа ва ҳодисалар содир бўлади. Масалан, уруш, табиий офатлар, зўравонлик ва бошқалар. Бундай ҳолатларда инсонлар оила ъзолари билан азият чекиб, нохуш воқеаларни гувоҳи бўлиб қолишлари мумкин. Албатта бу каби ҳодисалар ҳар бир инсонга турлича таъсир қилади. Кризис вазиятларда инсонлар ҳимояга муҳтож бўлиб қоладилар. Айниқса, болалар ва уларнинг оилалари психолог кўмагига кўпроқ эҳтиёж сезадилар.
2023 йил 1-3 март кунлари Самарқанд шаҳрида «Поддержка ООН и ЕС странам Центарльной Азии для оказания помощи гражданам, вернувшимся из зон вооруженных конфликтов, в основном из Сирии и Ирака» (Узбекистан) лойиҳаси доирасида психолог ва ижтимоий иш ходимлари ўртасида ўтказилган супервизия ишида ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига кўрсатилаётган психологик, ижтимоий хизматлар муҳокама қилинди.
Супервизия давомида малакали психологлар томонидан мутахассисларга оғир ҳис-туйғуларни бошларидан кечираётган инсонларга ўз вақтида психологик ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалий тавсиялар берилди.
Мутахассислар супервизия давомида тажрибали психологлар кўмагида кейсларни муҳокама қилиб, янги тажрибалар орттирдилар ҳамда мавжуд муаммоларни самарали ҳал этиш йўлларини ўргандилар.