Умумхалқ ҳашарида
Яшариш ва яшиллик фасли бўлмиш баҳор гўзал байрамлари билан биргаликда Ер юзида яшаётган барча инсонларни ҳаракатга ундайди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 11 ва 18 март кунлари Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида ўтказилган ҳашарда Марказнинг барча ходимлари Наврўз умумхалқ байрамини, қолаверса, муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш мақсадида фаол иштирок этишди. Умумхалқ ҳашарида Марказ ҳудудидаги кўчатларга шакллар берилди, майсалар униб чиқишига замин яратиш учун ер юмшатилиб, дарахтлар оқланди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 5 турдаги 18 туп кўчат экилди.
Шунингдек, «Индиго» ННТ ҳамда Глобал Экологик Жамғармасининг Кичик грантлар дастурини Ўзбекистондаги координатори Алексей Волков билан учрашув ўтказилиб, ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.