Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти юзасидан суҳбат ўтказилди

Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти юзасидан суҳбат ўтказилди

  • 31 March 2023

 Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати В.С.Алимова Яккасарой туманида жойлашган 100-сонли мактабгача таълим ташкилоти рахбар ходимлари, тарбиячилари, тарбиячи ёрдамчилари, ота-оналари билан учрашиб, юртимизда ҳозирда жадал кечаётган ўзгаришлар, давр талаби, шу жумладан, бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти юзасидан суҳбат ўтказди. Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқ-эркинликлари ва манфаатлари, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсонпарвар ва демократик ҳуқуқий давлат қуришга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб, самарали ижтимоий сиёсат олиб боришга асосланган давлат таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодни ривожлантириш билан биргаликда мажбурий меҳнатга чек қўйиш юзасидан ҳам силжишларга эътибор қаратилганлигига эътиборни жалб килди. Катнашчиларни бу жиддий жараёнда ўз фикр-мулоҳазалари билан қатнашишга чорлади.