РЕФЕРЕНДУМ ТАРҒИБОТИ
Давлатнинг сиёсий ва ижтимоий барқарорлигини таъминлашда асосий омилларидан бири ҳисобланган Конституцияга сифатга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни давр тақозо этмоқда. Айни дамда ҳукумат раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтмоқда.
Шу нуқтаи назардан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати В.С.Алимова мутахассислар ва амалиётчи ходимларга давлатимиз раҳбарининг ўз нутқида янгиланган Конституцияда 4 та йўналиш устувор аҳамият касб этишини билдирганча, иккинчи йўналишда «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган ғояни мустаҳкамлаш қайд этилганини, «инсон қадри» тушунчаси «ижтимоий давлат» тушунчаси билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлаганларини айтиб, бу ҳужжатнинг аҳамиятига тўхталди, унда ҳар бир фуқаронинг фикри инобатга олинишини эслатиб, жараёнда фаол бўлишга чақирди.