Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Референдум тарғиботи

Референдум тарғиботи

  • 31 March 2023

 Бугун 30 март куни Яккасарой тумани “Қушбеги” МФЙ биносида фуқаролар билан учрашув ташкил қилиниб, бугунги давлат сиёсати, бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан сухбат ўтказилди. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, В.С.Алимова ижтимоий давлатда шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш каби қатор масалалар биринчи ўринга чиқишини таъкидлади.  Қатнашчиларнинг саволларига жавоб бериб, 30 апрель куни Референдумда оила аъзолари билан иштирок этиб муносабат билдиришга  чорлади.

facebook |