Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Инклюзив таълимдан-инклюзив жамиятга”

“Инклюзив таълимдан-инклюзив жамиятга”

  • 25 June 2022

 2022 йил 16-17 июнь кунлари Наманган шаҳрида “Инклюзив таълимдан-нклюзив жамиятга” давлат ижтимоий буюртмаси доирасида РБИММ ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқув семинар ўтказилди. 2021-2022 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларда  инклюзив таълим жорий этиш амалиётининг натижалари, эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар таҳлил этилди. Янги ўқув йилида таълимда алоҳида эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларни умумий таълимга ўқишга қабул қилиш, психологик-педагогик жиҳатдан ўрганиш ва  ташҳис натижаларига кўра ўқув дастурларининг мазмунини болалар имкониялари ва эҳтиёжларига мувофиқ равишда мослаштириш масалалари мактаб директорлари, ўқитувчилари, психологлар ва логопедлар билан интерфаол усулда кенг муҳокама этилди.


Шунингдек Наманган шаҳридаги 11-умумтаълим мактабда  алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар, уларнинг ота-оналари  ва ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув иштирокчилари имконияти чекланган болаларнинг аксарияти умумий таълимга яхши уйғунлашаётгани, синфдаги бошқа болалар уларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида гапириб ўтдилар. Шунингдек, ўқитувчилар томонидан дарслар жараёнида бундай ўқувчиларга индивидуал ёндашган ҳолда,  имкониятларига мос бўлган алоҳида топшириқлар берилаётгани, натижада уларнинг билим олишларида  сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилаётгани таъкидлаб ўтилди.