Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур – шоҳ, саркарда, тарихнавис, адиб ва шоир”

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур – шоҳ, саркарда, тарихнавис, адиб ва шоир”

  • 14 February 2022

 Мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида ном қолдирган, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам шоҳ, саркарда, ҳам адиб ва шоир сифатида кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан дунёга машҳур. Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солган Бобурнинг “Элга шоҳу, кўнгилга қулман”, – дея юртини қўмсаб, тараннум этиб битган нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари саналиб, хали-ҳануз дилларни ром айлаб келади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида жорий йилнинг 14 февралида ўтказилган “Захириддин Муҳаммад Бобур – шоҳ, саркарда, тарихнавис, адиб ва шоир” деб номланган бадиий хотира тадбирида миллатимизнинг забардаст ижодкори хотирланди, ғазаллари-ю, рубоийларидан намуналар ўқилди. Марказнинг ходимлари билан бир қаторда Ўзбекистон миллий университети “Ижтимоий иш” кафедрасининг талабалари бадиий хотира тадбирининг илиқ муҳитда, кўргазмали тарзда ўтиши учун ўз ҳиссаларини қўшдилар. Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбирни ўтказишда Республика Мусиқа ва санъат коллежи “Анъанавий ижрочилик” кафедраси ўқитувчилари А.Жалилов, Ф.Вохидов, А.Эргашевлар ўзларининг шоир ғазалларига басталанган гўзал куй-қўшиқ ва рақс намойишлари билан қатнашиб, байрамга унутилмас шукуҳ бағишладилар.
Ер ости ва ер усти бойликларига эга бўлган мустақил юртимизнинг фахрланса арзигулик Навоий ва Бобур каби аждодларининг борлиги бутун дунё тан олган маънавий бойлигидир.