Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Ҳиссий ёки эмоционал куйиш нима?

Ҳиссий ёки эмоционал куйиш нима?

  • 28 January 2022

Ҳиссий куйиш бу инсонлар иш фаолиятида, ҳаётий муносабатларида юзага келадиган салбий психологик ҳолат. Бу инсоннинг ҳиссий қувват ва шахсий ресурсларининг йўқолишига олиб келадиган ҳолат. Ҳиссий куйиш юзага келган инсонда ҳаётга қизиқиш сустлашади, атрофдаги инсонларга нисбатан негатив муносабат шаклланиб, ҳамма нарсанинг фақат салбий тарафини кўрадиган бўлади. Иш унумдорлиги тушиб кетади, ишга боргиси келмайди, ишлаш хоҳиши йўқолади, шахснинг ўзига бўлган баҳоси тушиб кетади, ўзига бўлган ишончи йўқолади, ўзидан қониқмаслик ҳисси кучаяди, худдики атрофдаги барча у инсон учун душман каби муносабатда бўлаётгандек ҳислар ўтади.

Ғарб мамлакатларида ҳиссий куйишни касаллик сифатида тан олишган. Сабаби агар инсон ҳиссий куйиш ҳолатини даволамаса, саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
  Ҳиссий куйишни келтириб чиқарувчи ҳолатлар:
 Ҳиссий куйишнинг бошланиши – бу меъёрдан ортиқ иш билан банд бўлиш, ишдаги муваффақиятга берилиб, яна ҳам кўпроқ ишлаш, эйфория ҳолати натижасида, шахсий ҳаётдан, дўстлар муносабатидан, шахснинг ўзи учун, саломатлиги учун, дам олиш учун вақт ажратмаслигидан келиб чиқади.
 Ишчан деб номланадиган ҳиссий куйишнинг 2-босқичи – бу иш билан банд бўлиб, қилган иши орқали рағбат олишга интилиш кучли бўлади, натижада иш фаолиятида рағбат олинмаса, ҳиссий куйиш ҳолати юз беради. Ҳиссий куйишнинг биринчи босқичида шахсда деярли психологик толиқиш юзага келмайди, ҳуддики ишлашдан куч олаётгандек бўлади, иккинчи босқичда эса психологик толиқиш юзага келади, хамкасблар билан, жамоа билан тил топишиш қийинлашади, вазиятларга нисбатан салбий фикрларни билдира бошлайди, лекин бу босқичдаги ҳиссий куйиш ишдан бироз дам олиб ёки иш вақтида бироз бўлса-да, ўзи ҳоҳлаган машғулот билан шуғулланса, 2-3 чашка чой ёки қаҳва ичса, ўтиб кетади.
 "Толиқиш" деб аталадиган ҳиссий куйишнинг учинчи босқичида, аслида шошилинч профилактика чоралари кўрилмаса, аста-секин ҳиссий куйишнинг кучли кўриниши пайдо бўлади. Шахс қаттиқ меҳнат қилишда давом этади, лекин иш энди қувонч келтирмайди (биринчи босқичда бўлган ғайрат аста-секин йўқолади). Йиғилган чарчоқ ҳиссиётларни йўқотади ва кучли қаҳва ёки чой ёрдамида ўзингизни иш ҳолатига келтириш деярли мумкин эмас. Тана дам олишни талаб қилади, лекин ҳатто ҳафта охири (таътил) ҳам одамни иш ҳолатига келтира олмайди, сурункали чарчоқ ҳисси бўлади. Бу бочқичда: кайфият кескин ёмонлашади, ижобий ҳиссиётлар йўқолади, оптимизм йўқолади, узоқ муддатли режалар тузишга бўлган истак йўқолади, хавотирланиш, қониқмаслик ҳолатлари кучаяди, ишдан уйга қайтиб келганда оила аъзоларига "мени безовта қилманг, мени ёлғиз қолдиринг!"деб ўзини чегаралаш бошланади.
 Ҳиссий куйишнинг учинчи босқичида хеч қандай профилактик ишлар амалга оширилмаса, унда ҳиссий куйишнинг «вайрон этиш» деб номаланган тўртинчи – энг оғир шакли юзага келади. Бу босқичда инсондаги стресс, агрессиялар назорат килолмайдиган ҳолатга келади. Жисмоний ва психологик касалликлар вужудга келади. Танада уйқусизлик, иштаҳа йўқолиши, юрак ёки ошқозон муаммолари, иммун тизими заифлашиши кузатилади. Фақат соғлиқ муаммолари эмас, балки узоқ муддатли депрессия ҳам кузатилиши мумкин. Кўпинча бу босқичда яқинларингиз билан муносабатларда танаффус, хафагарчилик, муносабатларни якунланиши, ажралиш хавфи ҳам бор. Барча ҳолатлардан иш орқали қутилишга ҳаракат бўлади. Ишлаш осонроқ бўлади, лекин ҳар қандай иш аллақачон механик равишда, ҳиссий амалга оширилади, чунки бу босқичда одам аллақачон "ҳиссий жиҳатдан ёниб кетган" бўлади.
Ҳиссий куйишнинг юқоридаги ҳолатлари инсон учун хеч ҳам фойдали эмас, шунинг учун ушбу ҳолатларга тушмаслик учун керакли чораларни ўз вақтида қўллаш керак. Аввало, инсон ўзини севиши, ўзига вақт ажратишни ўрганиши керак. Жамиятда, шаҳсий ҳаётда, инсонлар билан муносабатда шахсий чегарани қўя олиши лозим. Ҳаётнинг завқидан имкон қадар қўпроқ баҳраманд бўлишга ҳаракат қилиш керак. Кун давомидаги машғулотларини тез-тез ўзгартириб туриши керак, кунларни хилма-хиллигига эътибор бериш керак. Хобби ёки бошқа ёқимли машғулотлар (пиёда сайр қилиш, табиат манзарасини кўриш, расм чизиш, дам олгани саёҳат қилиш) ва бошқа кўплаб кўнгилочар жойларга боришга вақт ажратиш керак. Энг муҳимларидан бири – шахсий ҳаёт билан ишни хеч ҳам аралаштирмаслик керак!
Ҳаётимизни мазмунли ва маъноли қилиш ҳар биримизнинг қўлимизда ва бунга ҳам куни имкон бор!