Давра суҳбати ўтказилди
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ўзининг Фарғона, Самарқанд ва Қаршидаги минтақавий филиаллари билан чекланиб қолмай, мамлакатнинг бошқа вилоятида болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими мутахассислари билан чамбарчас ҳамкорликни йўлга қўйган. Марказнинг “Етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими” мутахассиси ва Бухоро шаҳар ҳокимлигининг “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази” ўзаро ҳамкорлик асосида давра суҳбатини ўтказдилар.
Давра суҳбатида РБИММ илмий ходимлари томонидан тайёрланган “Чақалоқлардан воз кечилишини олдини олиш чоралари юзасидан услубий тавсиялар”,”Оилада алоҳида эхтиёжли бола туғилганда“ (Ота-оналарга кичик маслахатлар), “Шафқатсиз муносабатни бошидан кечирган болаларга мажмуавий ёрдам”, “Ижтимоий етимликнинг олдини олишга қаратилган ишларни ташкил этиш бўйича методик тавсиялар”, “Сиз оила куришга тайёрмисиз?” каби бир қатор қўлланма ва рисолаларнинг тақдимоти ўтказилди. Амалий тажриба, аҳоли мурожаатлари асосида тайёрланиб, чоп этилган материаллар соҳа мутахассислари учун услубий ёрдам вазифасини ўтайди.