Ҳамкорликда ҳикмат яширин!
Доно халқимиз “Ҳамкорликда ҳикмат яширин!” деб бежиз айтмаган. Ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлашга асосланган ҳамкорлик нафақат самарали иш унумдорлигига олиб келади, балки хайрли ишларни амалга оширишга ҳам туртки бўлади. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Педагогика ва психология факультети "Амалий психология" кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамкорлиги доирасида Баходиржон Асланович Асқаров ҳомийлиги асосида тайёрланган турли совғалар билан марказда реабилитация курсларини ўтаётган алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болажонларнинг Янги йил байрамини яна бир бор ҳис қилишларига ҳисса қўшдилар.