Арт-терапия нима ва кимлар учун керакли?
Арт-терапия: “art'' ингилиз тилидан олинган бўлиб, art – бу саньат, терапия – даволаш маьноларини англатади. Дастлаб, арт-терапия усули оғир ҳиссиётли беморларни даволаш усули сифатида таклиф қилинди. Бироқ ҳозирги кунда арт-терапиянинг кўлами кенгайиб бормоқда. Мавжудликни хис қилишда самарали таъсир ўтказиш воситаси сифатида арт-терапия ички оламга чуқурроқ мурожаат қилиш, бизнинг фикрларимиз, ҳис-туйғуларимизни акс эттириш воситаси ҳамдир.
Арт-терапиянинг асосий тамойили – бу хоҳ соғлом, хоҳ имконияти чекланган бола, хоҳ катталар бўлсин, уларнинг ички кечинма, ҳиссиётларини тасвирлаш имконини бериш ва шу орқали уларни ҳаётга бирмунча муваффақиятли мослаштиришдан иборат. Арт-терапия дарслари тасвирий фаолият, рақс, мусиқа ва бошқа санъат турлари бўйича ўқитиш дарсларидан фарқ қилади. Имконияти чекланган болалар учун ҳақиқий дунёдан хаёлий дунёга ўтиш, мустақил равишда нималарнидир яратиш, уларнинг фантазиялари учун ажратилган жой, ҳақиқий объектлар ўрнини топиш қобилияти ижодий фикрлашни ривожлантиришга ёрдам беради, колаверса, ижодкорликни ривожлантиради.
Арт-терапия болалар ва ота-оналарни бир-бирига яқинлаштиради, ўзларини, ҳис-туйғуларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради, болалар ва ота-оналарни боғлашга, ўз фикрларини ифодалашга имкон беради. Болaларнинг ота-оналарига нисбатан ҳис-туйғулари, ижобий ва салбий томонларини очиб беради. Имконияти чекланган болаларнинг ички кечинмаларини кўпроқ билиб олиш, шу орқали эса унинг билиш жараёнларини ривожлантириш, ўз ижодкорлигини намоён этиш имкониятини яратади.
Таълим жараёнида эса арт терапевтларимиз учун бола билан ўзаро ишончли муносабатларни ўрнатиш, мавжуд ҳолатни талқин қилиш ва ташҳислашга ёрдам беради