Яхши инсонлардан ҳамиша миннатдорман!
Бир қарашда бошқа барча аёллар каби кўринадиган Лобар опанинг матонати ўрнак олишга арзигулик. Ногиронлик аравачасидаги фарзанди билан ёлғиз қолган Лобар Умарова яхши одамларнинг йўлланмаси билан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига мурожаат қилганида бироз фурсат ўтгач ўз уйига эга бўлишини тасаввур ҳам қилмаганди. Марказ раҳбари В.С.Алимова ва “Болалар ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўлими” мутахассисларининг маслаҳатлари, йўл-йўриқлари асосида ҳокимиятга мурожаат қилган Лобар Умарова барча ҳужжатларни тўплагач, янги уйга эга бўлди. Марказнинг “Ота-оналар клуби”да аввал волонтёр бўлиб фаолиятини бошлаган Лобарнинг нафақат ўз фарзандига бераётган меҳри, балки шундай фарзандлари бор ота-оналарга нафи тегаётганига кўрган раҳбарият уни иш билан ҳам таъминлади. Педагогик маълумоти бўлган Лобар бугун Ахборот-консалтинг хизматининг сенсор хонасида машғулотлар олиб бориш билан бирга ота-оналарга маслаҳатгўй, яқин ёрдамчи ҳамдир.
25 ёшли фарзанди Хожиакбарни тақдир ҳукмига ташлаб қўймаган, қишнинг совуқ кунлари-ю, ёзнинг жазирама иссиғига, баҳор-кузнинг ёмғирли ҳавосига қарамай ўзи билан доим бирга олиб юрадиган Лобарнинг кўзларида миннатдорчилик туйғуси акс этади, камтар аёл суҳбатлашганда яхши одамларга тўқнаш қилганидан мамнун бўлиб, Яратганга шукроналар айтади.