Маҳалла фуқаролари йиғинларида давра суҳбатлари
Фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бу борада соҳа мутахассисларининг муассасалар, корхоналар, органлар билан шерикчилиги жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшади. Оддий аҳоли билан учрашиш, улар билан муайян мавзуларда суҳбатлашиш, уларни қизиқтирган саволларга ёндашган ҳолда диққатни ҳуқуқий тарбияга жамлаш лозим. Шу нуқтаи назардан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг “Болалар ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш” бўлими мутахассисилари Яккасарой туманидаги 7 та маҳалла фуқаролари йиғинларида семинар, давра суҳбатлари ва тренинглар ўтказдилар. Бола ҳуқуқларини таъминлашда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ва такомиллаштиришда ижтимоий ҳамкорлик мақсадида навбатдаги семинар “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари” мавзусига бағишланган бўлиб, йиғилиш иштирокчиларига “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари” тўғрисидаги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти очиб берилди, шунингдек, мамлакатда қабул қилинаётган қонунларнинг аҳоли турмуш сифатини яхшилашга йўналтирилгани қайд этиб ўтилди.