Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Маҳаллаларда ижтимоий иш амалиёти

Маҳаллаларда ижтимоий иш амалиёти

  • 21 December 2021

 Ота-она қарамоғисиз  қолган болалар  ижтимоий ҳимояга ҳамиша муҳтож  болалар тоифасига кирадилар. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, Меҳрибонлик уйиди ёки турли хил ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муасассаларида тарбия  топаётган болалар келгуси мустақил ҳаётга  қадам қўйганларида бир  қатор  қийинчиликларга дуч келишади. 

Республика болалар  ижтимоий мослашуви маркази  мутахассислари маҳаллалар билан биргаликда соҳалараро  ёндашувни  қўллаган  ҳолда ушбу  болалар  ва  уларнинг  оилаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни  олиб  бормоқда.

 Бундай  ишларни  олиб  боришда ижтимоий  иш  амалиёти  қўл  келмоқда, хусусан, ота-она қарамоғисиз қолган ёки патронат оилада  яшаётган боланинг  ҳолати ўрганилиб,  уларга индивидуал  ривожланиш  режаси ишлаб  чиқилмоқда. Ушбу  режа  боланинг тиббий  муаммолари, мактабдаги ўзлаштириши,  хулқ-атвори,  эмоционал ҳолати қамраб  олади.

 Айрим  ҳолатларда, профессионал ёндашувни талаб  этувчи ёрдамни кўрсатишда маҳалла  мутаҳассисларининг билим ва қўникмалари етарли эмаслиги ёки давомли процедурадан  иборат жараёнга вақт ажрата  олмасликлари  мумкин. Бундай пайтларда  шундай ҳизматга  муҳтож  оилалар марказ  мутахассислари  хизматидан  фойдаланишлари  ҳам мумкин.