Репатриант аёллар ва болаларнинг жамиятга уйғунлашуви
Ҳукуматимиз томонидан ҳарбий низоли ҳудудлардан Меҳр дастурлари доирасида қайтарилган аёллар ва болалар Республика болалар ижтимоий морслашуви маркази фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тасарруфида Репатриант аёллар ва болаларнинг жамиятга уйғунлашувини таъминлашга кўмаклашиш юзасидан тузилган идоралараро ишчи гуруҳи йиғилишининг навбатдаги учрашувида Марказ директори В.С.Алимова оилалар яшаш жойларида уларнинг эҳтиёжларини баҳолаш, уларга кўрсатилаётган психоижтимоий хизматлар юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботни тақдим қилди.
Айни даврда Марказнинг ижтимоий иш ходимлари жойлардаги ваколатли идоралар бн ҳамкорликда 3-, 4- ва 5-Меҳр дастурлари доирасида қайтарилган 40 нафар аёл ва 120 нафар болаларнинг жамиятга мослашиши босқичида таълими сифати ва самардорлиги, уларнинг соғлиғи, аёлларимизнинг касб-ҳунарга ўрганиши, ишга жойлашиши, кафолатланган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояланиши, жамиятга ҳеч қандай тазйиқларсиз мослашиб кетишини илгари суриш бўйича таълимий, тиббий-ижтимоий, ҳуқуқий, психологик-педагогик чораларни амалга ошириб келмоқдалар. Жумладан, уларга 160 маротаба турли масалаларга оид (психологик, таълимий, юридик, бола тарбияси ва ш.к.) консультациялар; ўлган ота ёки оналарни фуқаролик судларида бедарак йўқолган деб топиш бўйича 20 нафар аёлга ва яқин қариндошларга амалий ёрдамлар берилди; 9 нафар аёлга ишга жойлашишга кўмаклашилди; 30 га яқин болалар учун боқувчисини йўқотганлик пенсия/нафақани расмийлаштириш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди; 20 нафар болага ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилишига эришилди.