Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар депутат эътиборида
Маҳалла фуқаролар йиғини аҳолининг оилавий, ўзаро, қўшнилараро муносабатларидаги муаммоларни ҳал этишда, муҳтожларга ёрдам беришда ёхуд ёшлар тарбияси, халқ ичидаги муаммолар ва дарди билан яшайдиган орган ҳисобланади. Маҳалла шу ҳудудда туғилган, яшаётган одамларнинг қувончу-шодлиги, ташвишу-қайғусига шоҳид бўладилар ва фаолият олиб бораётган мутахассислар нафақат оддий маиший муаммолар, балки юридик, психологик, ижтимоий, борингки, кўп қиррали муаммоларни ҳал қилишларига тўғри келмоқда. Бунда, албатта, тегишли соҳадаги мутахассислар билан ҳамкорлик, уларнинг маслаҳатлари, йўл-йўриқлари ниҳоятда жоиздир. Шу нуқтаи назардан Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор, невролог Васила Саттаровна Алимова ўз депутатлик фаолияти доирасида 2021 йил 7 декабр куни Яккасарой туманининг маҳалла фуқаролар йиғинларида қабул уюштириб, халқ дардини тинглаш баробарида уларнинг ечимига ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борди. Жумладан, “Армуғон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи М.Хасанова ҳозирги кунда ишсиз эканлиги ва уни иш билан таъминлашда ёрдам бериш масаласида мурожаат қилган. Мазкур мурожаат депутат томонидан ўрганиб чиқилиб, М.Хасановага ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашда ёрдам кўрсатилди.
Кўп қиррали мутахассиснинг оддий халқ билан мулоқоти асосидаги фикрларининг инобатга олиниб, ижрога тақдим этилиши ҳар ишда самара сари босилган яна бир қадам бўлади.