Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

МАЖМУАВИЙ ЁНДАШУВИ БЎЛГАН МАСКАН

МАЖМУАВИЙ ЁНДАШУВИ БЎЛГАН МАСКАН

  • 15 December 2021

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази қошидаги Ахборот-консалтинг хизматига қатнашни истаганлар сони тобора ортиб бормоқда. Чунки бу ерда мажмуавий ёндашув бор, мутахассисларнинг ўзаро ҳамкорлик асосидаги тавсиялари, нафақат болага, балки ота-она, яқинларига тегишли йўл-йўриғу, кўрсатмалари бор. Бу масканда яна болаларни ривожлантиришда ёрдамлашадиган турли фойдали жиҳозларга тўла машғулот хоналари, тренажёр заллари, асбоб-ускуналар бор. Кўпчилик ота-оналар тан олиб, эътироф этган “мўъжизага тўлган хоналар”у, мутахассислар бор.

Шундай хоналардан бири бўлмиш сенсор хонада замонавий ахборот-коммуникатив ва педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда болаларнинг кўриш, эшитиш ҳамда тери туйиш сезги аъзолари фаолиятини яхшилаш, асаб тизими функцияларини фаоллаштиришга,диққатни жамлаш ва бошқаришгамия қобиғига оид функцияларнинг бузилишини коррекция қилишқаратилган машғулотлар ўтказиб борилади.

  

Албатта, сенсор хонаси саёҳат ва атроф оламни кузатишнинг ўрнини босмайди, бироқ у эслаб қолиш, тизимлаштириш ва олинган таассуротларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ҳақиқий объектларбилан танишишда Сенсор хона бола учун исталган жой: ўрмон, шаҳар, қишлоқ, сув ости олами, дўкон, цирк ва ҳ.к. га айланиши мумкин. 

Бу масканда  сенсор муҳитдаги нейрокоррекцион машғулотлар ҳам муваффақият билан ўтади. Сенсор хонада психологлар болаларнинг юқори қўзғалувчанлиги ва тажовузкорлигида тормозланиш жараёнларини машқ қилиш учун шароитлар яратганча, шуғуллансалар,   дефектологлар сенсор хонасида дудуқланиш,  логоневроз (ҳар хил табиатли), сўзлаётганда тутилиб қолишни коррекциялаш учун ишлайдилар. Шунингдек, мутахассислар сенсор хонадан психик ривожланишида ортда қолганлар, диққат танқислиги ёки гиперфаоллиги бўлганлар, нутқий ривожланишида ортда қолиш, ақлий қолоқлик, алалия ташҳиси бўлган болалар билан ишлашда ҳам фойдаланадилар.