Ҳамкорлик ришталари
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ЮНИСЕФ билан ҳамкорликдаги ижтимоий ҳимоя тизимини янада кучайтириш борасида ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш бўйича пилот маҳаллалардан Олмазор туманидаги “Ачаобод” (М.Аппанова), “Гуручариқ” (Г.Касимова, К.Муратбекова) ва “Қорасарой” (Г.Хамдамова) маҳалла фуқаролар йиғинларининг мутахассислари билан лойиҳа асосида мунтазам учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Маҳалла масъуллари билан ҳамкорликда мурожаат қилган мижозлар билан дастлабки ва мажмуавий баҳолаш юритилиши ҳисобига уларнинг муаммоларини бартараф этиш йўллари бўйича маслаҳатлар берилмоқда. Бунда оилалар муаммолари ечимига тегишли ташкилотлар: ички ишлар, маҳалла посбонлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бўлимлари ва бошқа тегишли хизматлар жалб қилиб келинмоқда.