Мутахассиснинг ОАВ орқали аҳолига ёрдами
Замон тараққий этиб, техника оғиримизни енгил қилган бугунги кунда одамларнинг малакали психолог маслаҳатига эҳтиёжи ҳам ортиб бормоқда. Бу борада ҳам Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази мутахассисларига кўплаб мурожаат бўлади. Хусусан, “Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатар гуруҳидаги болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими мутахассиси психолог Зуфаржон ахмаджонов Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Оилавий” телеканалида ҳафтанинг хар душанба куни “Online Психолог” кўрсатувида иштирок этиб келмоқда. Кўрсатувга турли муаммолари бўлган аҳоли мурожаат қилади. Тезда саволнинг моҳиятига киришиб, тўлақонли жавоб қайтариш лозим бўладиган эфир мутахассисдан масалага ниҳоятда масъулият билан ёндашишни талаб қилади. Кўрсатув таҳририяти, савол берганлар ва томошабинлар психологнинг малакавий маҳоратига тан бериб келмоқдалар.