Ривожланишида муаммоси бор болаларни тарбиялашда ота-оналарга тавсиялар
Ривожланишдаги ҳар хил мураккаб ва турли-туман бузилишлар болаларнинг ижтимоий алоқаларини шакллантиришга турлича таъсир кўрсатади. Махсус педагоглар, дефектолог, логопедларнинг таъкидлашича, ота-оналар бундай болалар билан мулоқотни тўғри ташкил этиши ва тарбиялаши учун ўз фарзандларининг ривожланиш ҳусусияти, камчиликларининг моҳиятларини яхши билишлари лозим. Чунки улар кўп ҳолларда фарзандларидаги жисмоний, психологик муаммоларни яхши англамай туриб, унга кўрсатилган тиббий-педагогик-психологик ёрдамни моҳиятини, етарли даражада қабул қилаолмайдилар. Ота-оналар билан ўтказилган суҳбатлар натижалар асосида улар учун қуйидаги тавсияларни ишлаб чиқдик.
Ривожланишида муаммоси бор болаларнинг ота-оналарига энг биринчи тавсиямиз – фарзандингизни борича севинг! Шунга боғлиқ тарзда қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
♦ болангизга умидсизлик билан караманг ва ижобий муносабат билдиринг;
♦ бу тоифадаги фарзандингизни ҳеч качон бир бошқа болалар билан таққосламанг;
♦ болаларингизга паст баҳо берманг, “бу ишни қила олмайсан, бу нарсани ушай олмайди”, деган сабаблар билан ҳамма вазифаларни ўз зиммангизга олманг;
♦ фарзандингизни бошқаларга ўхшамаганлигидан уялиб, уни ортиқча асраб-авайламанг. Бу боланнг ўзини хавфсиз ва ҳотиржам ҳисобламаслигига ва ўзидан қониқмаслигига олиб келади;
♦ фарзандингиз билан кўпроқ мулоқотда бўлинг ва у билан фикр алмашинг, ён атрофдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида суҳбатлашинг, тушинтиринг. Бу эса фарзандингизни ўсишида яхши кўмакчи бўлади. Ўтилган суҳбатларда кузатилган ўзгаришларни эса кундалик дафтарга қайд қилиб боринг;
♦ фарзандингиз бирор-бир ютуққа эришганидашодон кайфиятини рағбатлантиринг.Сизнинг фарзандингизга бўлган ишончингиз уни камол топишига кўмак беради ва ўйлаган натижаларга эришасиз;
♦ фарзандингиз билан жамоат жойларига боришга уялманг, унинг ҳаётий тажриба эгаллашдан, таассуротларга шўнғишдан махрум қилманг.