Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Қарорлар моҳияти – нашрларда

Қарорлар моҳияти – нашрларда

  • 30 November 2021

Аҳолининг катта қисми Меҳрибонлик уйи болалари ва уларнинг ҳаёт тарзини мавҳум,  ҳатто баъзида сирли қабул қилиши туфайли ҳам улар жамият томонидан етарлича ижобий қабул қилинмайди, бу эса  уларнинг ижтимоийлашувларида катта қийинчиликни юзага келтиради. Сўнгги уч йил ичида давлатимиз раҳбарининг Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тутинган ота-оналар курсларини ташкил этиш юзасидан қатор  қарорлари қабул қилинди.
Ҳукуматимиз қарорларининг аҳоли томонидан тўғри талқин этилишига, одатда, соҳа мутахассисларининг нашрлари орқали эришилади. Ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги эса самарадорликни кафолатлайди. “Bola va zamon” журналининг 3-сонида чоп этилган В.Алимова ва Ш.Акрамоваларнинг “Етим ва ота-оналар қарамоғидан махрум бўлган болалар доимий эътиборда” номли мақоласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августидаги 5215-сонли ва 5216-сонли қарорлари моҳиятини очиб берганча, Меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг психологик хусусиятларини ёритган. Шунингдек, институционал муассасаларни тугатилиш сабаблари ва бу борада Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда Жамоат хавфсизлиги университетида ташкил этилган “Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш” кафедрасининг  Меҳрибонлик уйларида директор ўринбосарлари сифатида фаолият юритаётган офицерларнинг малакасини ошириш ҳамда етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш, шунингдек,  ижтимоий етимликни олдини олиш каби масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш каби вазифалари асослаб берилган.