Болажонларда байрам шукуҳи!
Саломатлигида имконияти чекланган болаларнинг ҳамиша жамият эътиборида эканлиикларини ҳис қилиб яшашлари учун шароит яратиш – бу барчамизнинг бирлашиб, ҳаракат қилишимизга боғлиқ. Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси, "Imkon" MMTM, "Mehrli qo‘llar" ННТ, Ўзбекистон волонтёрлари ассоцацияси ва "Zamin" ҳалқаро жамоат фонди томонидан ташкил этилган3 декабрь– Халқаро ногиронликка эга бўлган шахслар кунига бағишланган “Бир жамоа – 2021”, “Биз турлимиз – бизтенгмиз” шиори остида концерт дастури ўтказилди. Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройидабўлиб ўтган тадбирга Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Ахборот-консалтинг хизматига қатнаб, муолажалар олувчи болалар ҳамда уларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди.
Болажонлар учун безатилган байрам дастурхони, шунингдек, қизиқарли аниматорлар, театр актёрлари томонидан яратилган буюк сиймолар образи, суратга тушиш учун ташкил қилинган турли хил фотозоналар иштирокчиларнинг дилини яйратиш билан бирга, уларнинг ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилишларига яна бир имкон берди.
Концерт дастурида махсус мактаб ўқувчилари, паралимпия спортчилари ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ артистларибилан бирга қўшиқ куйлаб, турли хил жанрдаги рақслар, саҳна кўринишлари намойиш қилинди.
Кўпчиликнинг саховатли улуши билан ташкиллаштирилган байрам болажонлар қалбида ўзгача хурсандчиликка бой таассуротлар қолдирди.