Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатишда Кейс-менежмент амалиётини синаб кўриш йўлидаги ютуқлар

Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатишда Кейс-менежмент амалиётини синаб кўриш йўлидаги ютуқлар

  • 1 December 2021
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатишда кейс-менежмент амалиётини қўллаш – Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги  ҳамкорлиги ва ЮНИСЕФ кўмагида амалга ошираётган йўналишларидан биридир.



Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ва Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги пилот маҳаллаларида турли қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган шахслар ва оилаларга интеграциялаштирилган хизматларни кўрсатиш ишларини такомиллаштириш мақсадида  Кейс-менежмент инструментларини қўллаган ҳолда мажмуавий хизматларни кўрсатиш ишлари йўлга қўйилмоқда.



Бу мақсадда дастлаб пилот маҳаллалар мутахассислари учун изчил ўқув-тренинг машғулотлари олиб борилди. Мутахассислар кейс-менежмент инструментлари, мажмуавий хизматлар турлари, ижтимоий хизматларни режалаштириш ва уларни самарали олиб бориш юзасидан билим ва кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўлдилар.



2021 йил июнь ойларидан Марказ мутахассислари ва маҳаллалар ўртасида бошланган ҳамкорлик – супервизия шаклида олиб борилиб, турлича қийин ҳаётий вазиятдаги болалар ва оилалар муаммоларини ҳал қилишга қаратилган хизматларга бой бўлмоқда.


1

Оилавий низоларни бартараф этиш, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қонунда ўрнатилган тартибда ҳимояланишини таъминлаш, ногиронлиги бўлган болалар ва якка ёлғиз яшовчи кексаларга тегишли хизматларни ташкил этиш, инклюзив таълим хизматлари, ихтисослаштирилган тиббий хизмат, ҳуқуқий консультация ва амалий ёрдам, молиявий ва моддий ёрдамни ташкил этиш, шу кабилар ҳамкорликнинг дастлабки ижобий натижаларидандир.