Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Давлат буюртмаси ижрода

Давлат буюртмаси ижрода

  • 29 November 2021

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиялаштируви асосида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Инклюзив таълимдан - инклюзив жамиятга” номли лойиҳаси ижроси давом этмоқда. 

Шу мақсадда 2021 йилнинг 26-27 ноябр кунлари лойиҳа иштирокчилари томонидан семинар-тренинг, ота-оналар билан ишлар ўтказилди.
26 ноябр куни Хива шахар 2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Хоразм вилоятида тажриба-синов тарзида инклюзив синфлар жорий этилган мактаб жамоаларига "Инклюзив таьлим-инклюзив жамият пойдевори" мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Хива ш. 5-сонли, Урганч ш. 2-, 12-сонли мактаблардан 17 нафар мутахассис (мактаб директорлари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, ўқитувчилар, психологлар, логопедлар) қатнашди. 
Семинар аввалида мутахассислар ўртасида инклюзив таълим хақида хабардорлик даражасини аниқлашга йўналтирилган анкета-сўровномалари ўтказилди. Сўнг “Инклюзив таълимдан - инклюзив жамиятга” лойиҳаси хақида маълумот бериб ўтилди, ҳамда инклюзив таълимнинг хуқуқий асослари, республикада алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар учун инклюзив таълимни татбиқ этиш, умумтаълим мактабларида инклюзив таълимга жалб этилган ўқувчиларга шарт-шароитлар яратиш масалалари, кохлеар имплантация жарроҳлиги ўтказилган, Даун синдромли ва аутистик спектр бузилишлари бўлган болаларнинг психологик-педагогик тавсифи мавзуларида маърузалар тингланди.
 
27 ноябр куни Хоразм вилояти Республика ёшлар марказида лойиҳа ижрочилари томонидан 30 нафар алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар ҳамда уларнинг 30 нафар ота-оналари билан консультатив-амалий ишлар олиб борилди. Бунда болалар психологик-педагогик, логопедик кўрикдан ўтказилиб, уларнинг ота-оналарига тегишли мутахассис маслаҳатлари берилди, ота-оналарга инклюзив таълимнинг хуқуқий асослари, инклюзив таълимга жалб этиладиган болалар категорияси, ҳамда Марказ хизматларидан фойдаланиш имконияти ва шарт-шароитлари хақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари кохлеар имплантация жарроҳлигига талабгор эшитишида муаммолари бўлган 5 нафар нафар боланинг ота-оналарига керакли маслаҳат ва йўналиш берилди.
Ўтказилган 2 кунлик семинар-тренинг ва амалий ишлар якунида олинган маьлумотлар асосида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилди ва таклиф, хулосалар билдирилди.