Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

«Инклюзив таълимдан-инклюзив жамиятга»

«Инклюзив таълимдан-инклюзив жамиятга»

  • 3 November 2021
 
Ҳозирги даврда инклюзив таълим, инклюзив жамият тушунчалари аҳоли ўртасида кенг оммалашиб бормоқда. Аммо, бугунги кунда алоҳида эҳтиёжли ва ногиронликка эга бўлган барча болалар ҳам инклюзив таълимга жалб этилмаслиги аниқ.
 
 
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази хам ўз навбатида инклюзив таълим соҳасида бир неча йиллардан буён кенг ва самарали фаолият олиб бораётган, улкан тажрибага эга ташкилот ҳисобланади. Ушбу фаолият натижаси ўлароқ жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат ижтимоий буюртмалари танловида “Инклюзив таълимдан - инклюзив жамиятга” номли лойиҳаси билан ғолибликни қўлга киритди! Ва куни кеча Жамоат Фонди томонидан ажратилган  800 миллионлик сертификат билан тақдирланди.
 
 

Маълумот учун, ушбу лойиҳада мақсадли гуруҳ сифатида кохлеар имплантация жарроҳлиги ўтказилган, Даун синдромли ва аутистик спектр бузилишлари бўлган болалар олинган. Лойиҳа амалга оширилувчи пилот худудлар сифатида Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Урганч, Наманган шаҳарлари танлабган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва уларнинг худудий бошқармалари, худудий хокимликлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

 

Лойиҳа доирасида болаларни инклюзив таълим жараёнига саралаб олиш, ТППК мутахассислари ва педагогларни болаларни инклюзив синфларга саралаш методикаларини ва уларга якка тартибдаги таълим дастурларини ишлаб чиқишни ўргатиш, пилот шаҳарлардаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари ва психологларини болалар билан ишлашга тайёрлаш, инклюзив таълимни амалиётга жорий этиш бўйича ОТМ ўқитувчилари, амалиётчи ўқитувчиларга методик таъминот яратиш учун босма ва электрон қўлланмалар (алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар учун нутқ ўстириш ва математика бўйича электрон дастурлар, мутахассислар ва ота-оналар учун услубий қўлланмалар)ни ишлаб чиқиш каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.