Инклюзив таълим- инклюзив жамият пойдевори!
Маълумки, 2020 йил 23 сентябр куни қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунига илк бора «инклюзив таълим» тушунчаси киритилди. Ногиронлик эндиликда тиббий масала эмас, балки биринчи навбатда инсон ҳуқуқлари масаласи дея қонуний эътироф этилди. Шуни таъкидлаш жоизки, ногиронлиги бўлган болалар учун тўсиқлардан холи ва инклюзив муҳитни яратиш орқали уларнинг тўлиқ ва сифатли таълим олишини таъминлаш – бола ҳуқуқларини амалга оширишнинг самарали йўлларидан биридир» деб таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг қарори билан 2020-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси ва уни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида шаҳарларда ва Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган биттадан мактабларда инклюзив таълим жорий қилиниши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган биттадан мактабда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун бошланғич таянч коррекцион синфлар очилиши, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жойлашган биттадан касб-ҳунар мактабида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар, мактабларда инклюзив таълим учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган “Инклюзив таълим лабораторияси” ташкил этилиши белгиланди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Х.Ахмедов, РБИММ директори В.С.Алимова, РБИММ илмий ишлар бўйича директор муовини, п.ф.д.,профессор Л.Р.Мўминова, Ўзбекистон миллий университети доценти Социология фанлари бўйича PhD А.А. Абдухалилов, Низомий номидаги Педагогика университети Махсус ва инклюзив таълим факультети декани, п.ф.н.,доцент Д.Назарова, Олигофренопедагогика кафедраси доценти, п.ф.н. Д.А.Нуркелдиева, Наманган давлат университети докторанти Н.А. Максудова ўз маърузалари билан иштирок этдилар.