Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Болани нолойиқ муносабатдан ҳимоя қилиш” йўлидаги ҳамкорлик

Болани нолойиқ муносабатдан ҳимоя қилиш” йўлидаги ҳамкорлик

  • 19 February 2021

Оиладаги қийин ҳаётий вазиятлар, ота-она ёки яқин инсонларнинг болага нисбатан жисмоний  зўравонлиги, катталарнинг болага нисбатан бемеҳр бўлиб, эътиборини қаратмаслиги, уни тушунишга уринмай, аксинча унинг эҳтиёжларига бефарқ бўлиши, ота-она ва фарзанд ўртасидаги психологик бўшлиқ, турли шаклдаги руҳий босимлар – болада ҳаётий стрессга нисбатан ожизлигини юзага келтириб, унинг оғир тушкун холатда қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бола билан ишлаётган мутахассислар эса боланинг нолойиқ муносабатда қолганлигидан дарак берувчи ижтимоий-психологик “белгилари”ни ўз вақтида кўра билиши, болада ҳаётий мотивацияни ошириш, ота-оналар билан эса фарзандига нисбатан муносиб мулоқотда бўлишга чақиришга қаратилган ишларни фаоллаштириши муҳимдир.

Бу мақсадда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Тошкент вилояти ҳокимияти билан ҳамкорликда Ангрен, Нурафшон шаҳар, Паркент тумани  мактаблари психологлари, маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари учун “Болаларни нолойиқ муносабатдан ҳимоялаш – суицидни олдини олишнинг самарали йўли сифатида” мавзусидаги семинар ва тренинглар циклини амалга оширмоқда. Умид қиламизки, мазкур ҳамкорлик мутахассисларимизнинг болалар учун муносиб ҳаёт тарзини таъминлаш бўйича касбий салоҳиятлари ошиши, болаларимиз фаровонлиги таъминланишига хизмат қилади.