Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Саховат ва кўмак”

  • 31 August 2020
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори, Тошкент шаҳар депутати В.Алимова томонидан каринтин кунларида юзага келган муаммоларни ўрганиш, қийин ахволда қолган оилалар ҳолидан хабар олиш ҳамда имкон даражада ёрдам қўлини чўзиш мақсадида Яккасарой туманининг “Бошлиқ”, “Қушбеги”, “Дилбулоқ”, “Армуғон”, “Дам ариқ”, “Бобур” ҳамда “Мухандислар” маҳалла фуқаролар йиғини худудларида истиқомат қилаётган, 40 га яқин ижтимоий оғир вазиятда қолган аёллар, ўзининг ёки вояга етмаган фарзандларининг ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларни ҳар бирининг хонадонига ташриф буюриш, фуқаролар билан бевосита сухбат ўтказиш орқали муаммолари яқиндан ўрганилди. “Саховат ва кўмак” дастури асосида, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29-йиллиги муносабати билан Яккасарой тумани Бобур маҳалласида истиқомат қилувчи, Демченко Екатерина Ивановнага ногиронлик аравачаси, Қушбеги мавзесида истиқомат қилувчи, Танталова Надежда Ивановнага юриш мосламаси (ходунок) совға қилинди. Ижтимоий оғир ахволда қолган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор 4 нафар фуқароларга нақд пул кўринишидаги моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Қадрли ва муҳтарам ватандошлар! “Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 29-йиллик байрами билан барчангизни, бутун халқимизни чин қалбдан табриклаймиз”, Сизга ва яқинларингизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга, эл-юртимизга файзу барака тилаймиз. Барча эзгу ишларимизни Яратганнинг ўзи қўлласин, ўзи мададкор бўлсин!
“Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”