19-сентябр "Бутунжаҳон тозалик куни"га бағишланган акция ўтказилди!
Бутунжаҳон тозалик куни — бу инсон ўзи яшаб турган ҳудуд озодалигини кўрсатиш, тозалик ўрнатиш ғоясини ифода этади. Бу кун оддий бошланиш тарихига қарамасдан жаҳоннинг қатор мамлакатларида оммалашиб кетган. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашган.
Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 150 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Якаасарой тумани, Шаршара кўчаси ҳамда Бўрижар канали ёқаси бўйлаб жойлашган боғ ҳудудини чиқиндилардан тозалаш бўйича #WorldCleanUpDayUzb акцияси бўлиб ўтди.
Ушбу акцияда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаол иштирокчига айланди. Акцияда кўнгиллилар, марказ ходимлари, партия гуруҳи фаол иштирок этди.
Акция иштирокчилари халқаро акция ҳамда ҳамкор ташкилотлар логотипи туширилган кепкалар, футболкалар ҳамда ҳудудни тозалаш учун зарур бўлган анжомлар (қўлқоплар, чиқинди учун қоплар) билан таъминланди.