Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

9 май - Хотира ва қадрлаш куни!

9 май - Хотира ва қадрлаш куни!

  • 9 May 2020

 9 май - Хотира ва қадрлаш куни! Доно халқимиз доимо каттага хурматда, кичикка иззатда бўлишни болаликдан сингдириб келган. 

Ўзбекистон халқи Улуғ Ватан уруши йилларида мардонавор кураш олиб борган. Минглаб болаларни ўз бағрига қабул қилган. «Хеч нарса хеч қачон унутилмайди»! 
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори, Тошкент шаҳар депутати, Ўзбекистон экологик партияси аъзоси Алимова Васила Саттаровна бошчилигида, марказ жамоаси билан биргаликда, ўша даврда ўз жонини гаровга қўйган, бугунги тинч кунларимиз учун курашган отахон ва онахонларга таъзим бажо келтирдик, суҳбатлари ва дуоларини олдик! 
Яккасарой тумани "Дам ариқ", "Бобур", "Армуғон", "Бошлиқ", "Қушбеги", "Дилбулоқ", "Муҳандислар" маҳалларида истиқомат қилувчи 70 дан зиёд оилаларни рўзғор учун зарур хўжалик моллари, биринчи ёрдам учун дори-дармонлар, озиқ-овқат махсулотлари билан бироз бўлса ҳам қўллаб қувватладик. Бу улкан денгизнинг бир томчисигина холос. Бу каби амалларни ҳар биримиз ҳар куни қилишимиз даркор! 
Жамиятнинг ҳар бир аъзосини мана шундай эътибор ва кўмак амалларига чорлаб қоламиз!
Нуронийлар олдида таъзим қиламиз!
Нуронийлар холидан хабар олиш, уларни қўллаб қувватлашда, беминнат ёрдам қўлини чўзган СП ООО "ARTIKUL AZIYA KABEL" га миннатдорчилик билдирамиз!