Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш”

“Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш”

  • 21 February 2020

 Республика  болалар ижтимоий мослашуви маркази “Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими мутахассислари жорий йилнинг 15 февраль куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида тарбияланувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва унга мунтазам риоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашувчи “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Зарарли одатлардан холи бўлиш” мавзусидаги тренинглар ҳамда  тарбияланувчиларнинг коммуникатив қўникмаларини ошириш юзасидан семинар-тренинглар ташкил этдилар. Ўтказилган тренингда жами 40 нафар тарбияланувчи қамраб олинди. Мазкур семинар-тренинглар қизиқарли баҳс-мунозара, иштирокчиларнинг ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан эркин савол-жавоб тарзида ўтди. Тренингнинг  мақсади ҳам  тарбияланувчиларнинг   муассасадан чиққанидан сўнг жамиятга мослашувида, ўқиш фаолиятида, касбий фаолиятда, шахслараро муносабатларга киришишда қулай ва самарали муносабат ўрнатиш  кўникмасини шакллантиришдан иборат эди.