Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

БИРГАЛИКДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР  АМАЛИЁТГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ

БИРГАЛИКДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР АМАЛИЁТГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ

  • 14 February 2020

 Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва марказнинг Самарқанд минтақавий филиали мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламдаги болаларга мажмуавий ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилиш, таҳлил этиш ва шулар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш бўлган  «Ҳимояга муҳтож гуруҳдаги болалар ва уларнинг оилаларига мажмуавий ёрдамнинг самарали модели – уларнинг жамиятга ижтимоийлашувини таъминлаш омили сифатидамавзусидаги илмий-амалий конференцияни  ўтказди. Анжуманда сўзга чиққанлар марказ ва унинг филиаллари мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида ҳамкор ташкилотлар билан фикр алмашган ҳолда шакллантирилган тавсиялар ҳукуматга тақдим этилганлиги, натижада қатор қонун ҳужжатларида бу тавсиялар ўз аксини топганини мамнуният билан таъкидладилар. Хусусан,   Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, ЎзР Президентининг  “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида”ги қарорларини айтиб ўтиш мумкин.

Конференция қизиқарли савоб-жавоблар асосида ўтди, билдирилган ҳар бир жўяли фикр болалар ижтимоийлашувига ёрдамлашишини ҳис қилган иштирокчилар бу борада тегишли тавсияларни қабул қилдилар.

Анжуманда нафақат маҳаллий, балки Тожикистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизими мутахассислари ҳам иштирок этдилар.