ЎЗБЕКИСТОННИ ДУНЁГА ТАНИТГАН ИНСОН ХОТИРАСИ
ЎЗБЕКИСТОННИ ДУНЁГА ТАНИТГАН ИНСОН ХОТИРАСИ
Ахборотлар оқими тўхтовсиз бўлган бугунги кунда Ўзбекистонда истиқомат қиладиган ҳар бир фуқаронинг тақдирига бевосита таъсир кўрсатган, миллат фахри сифатида тарихда ўчмас из қолдирган инсонларидан бири – бу мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бўладилар.
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ходимлари ўзбек халқининг жасур фарзанди, буюк стратег, сиёсатчи, чин маънода миллатнинг қаҳрамони Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд кунлари муносабати билан Оқсаройдаги ҳайкал пойига гулчамбар қўйиб, таъзим бажо келтирдилар.
Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси томонидан Биринчи Президентимизнинг таваллуд кунини нишонлаш ҳафталиги доирасида ўтказилган “Ўзбекистон мустақиллик остонасида: Ўзбекистонда Президентлик институти ташкил этилганлигининг 30 йиллиги” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этдилар. Тадбирни Ислом Абдуғаниевичнинг шарафли ҳаёт йўлида ҳамроҳ бўлган турмуш ўртоқлари Татьяна Акбаровна Каримова кириш сўзи билан очдилар. Сўзга чиққан биринчи Президентимизнинг сафдошлари, профессор олимлар, И.Каримов стипендияси соҳибалари давлатимиз раҳбарининг матонатли фаолияти, ўтиш даврида ирода кучини намоён этганлиги, Ўзбекистонни дунёга танитиш борасида қилган ишларига алоҳида тўхталдилар, тарихчи олимлар унинг бошқарув соҳасидаги тажрибаларини тўплаб, қўлланма яратиш таклифини ҳам билдирдилар. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори билан ўтганлар хотираси ўчмаслигига замин ҳозирлаб бергани, эътиборга молик ҳодиса, албатта.