Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Болаларни уларнинг соглиги ва ахлоқига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш

Болаларни уларнинг соглиги ва ахлоқига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш

  • 24 January 2020

 

2020 йил 23 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила илмий-амалий тадқиқот марказининг Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида   “Болаларни уларнинг соглиги ва ахлоқига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш” буйича видеоселектор тарзидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда ташкилот раҳбарлари, Вазирликлар, Идоралараро ушбу масалага тегишли мутасаддилар мавзу доирасида атрофлича ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-3808-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 12-бандида белгиланган тадбир ижросини таъминлаш мақсадида Марказ томонидан “Ахборот –коммуникация технологиялари ва Интернет тармоғининг оила мустаҳкамлигига ва ривожига таъсирини ўрганиш. Оилавий турмуш тарзи қадриятларини тарғиб қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш” масалалари буйича илмий-амалий тадқиқот ўтказилганлиги ва унинг таҳлиллари устида олимлар фикри тингланди.


 “Болаларнинг соғлиғи ва аҳлоқига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилишда ахборот- комммуникация технологияларидан фойдаланиш” мавзусида видеоселектор тарзида илмий-амалий семинарга РБИММ Ижтимоий иш бўлими бошлиғи М.Махмудова қатнашиб РБИММда ахборот хавфсизлигига доир 2 та амалий ва фундаментал лойиҳа ишланаётганига алоҳида тўхталди. 2015-2017 йилларга мўлжалланган «Болаликни мухофазалашда  яқин катталар орқали ахборот  хавфсизлигини  таъминлашнинг  ижтимоий-психологик  йўллари» ҳамда 2017-2020 йилларга мўлжалланган БВФ-1-001 “Вояга етмаганлар ахборот хавфсизлигини таъминлашда соҳалараро ёндашувнинг илмий-услубий асосларини яратиш” мавзуларидаги бу йўналишда олиб борилаётган лойиҳалар натижасида 2 та монография 8та қўлланма ҳамда ахборот хавфсизлиги таъминлаш бўйича буклет ва рефлетлар  чоп этилганлиги хусусидаги ўз фикрини айтиб ўтди.

         Д.Ташмухамедова билдирилган фикрларга қизиқиш билдириб, чоп этилган қўлланмаларни оила илмий-амалий маркази илмий-методик кенгашидан ўтказишни ва кенгаш қарорига кўра,   уни кенг қамровли этиб чоп этишлари ҳамда оммалаштирилишида амалий ёрдам беришини таъкидлади.