“Мурувват” болалар уйларида ўтказилган маданий тадбирлар
Жорий йилнинг 17 июлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси БМТнинг Бола хуқуқлари тўғрисида Конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган Чора-тадбирлар дастурини (кейинги ўринларда Дастур) тасдиқлаш тўғрисида 597-сонли қарорни қабул қилди. Мазкур Дастур бола хуқуқлари бўйича халқаро стандартлар тўғрисида жойлардаги болалар манфаатлари йўлида фаолият олиб бораётган тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоат тузилмаларини мақсадли, мажмуавий ва изчил тарзда хабардор қилишни кучайтиришга кўмаклашишга чақиради. Дастурдан таълимнинг барча босқичларида бола хуқуқлари соҳасидаги таълим фаолияти самарадорлигини ошириш; инновацион технологияларни ҳисобга олган холда бола хуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш усулларива шаклларини такомиллаштириш; бола хуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб жиҳатлари бўйича миллий ва халқаро ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш; Бола хуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни амалга оширишга бағишланган адабиётлар ва бошқа материалларни чоп этиш каби муҳим чора-тадбирлар жой олган.
Ўз навбатида РБИММ фаолиятининг асосий мақсади хам 0 ёшдан 18 ёшгача бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳидаги болалар: имконияти чекланган болалар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар, шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий хатар гуруҳидаги болаларга мажмуавий тиббий-ижтимоий, психологик-педагогик ва ҳуқуқий консультатив кўмак кўрсатишдан иборат бўлганлиги боис, мазкур Дастур асосида унинг тегишли бандлари ижроси бўйича бевосита РБИММ томонидан бажарилиши режалаштирилган Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Ушбу чора-тадбирлар дастурининг 11-бандида Андижон, Фарғона, Қарши “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тарбияланувчилари учун маданий тадбир ташкил этиш хамда ўтказиш кўзда тутилган. Мазкур банд ижроси доирасида РБИММ “Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими мутаассислари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
1. 2019 йил 25 октябрь куни Андижон вилояти Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида “Болаларга мехр ва мехрибон энагалар” шиори остида “Мехрибон энагалар куни” ташкил этилди ва байрам тадбири нишонланди. Байрам тадбирда “Мурувват” уйининг 124 нафар энагаси ва 187 нафар тарбияланувчилари иштирок этдилар. Байрам тадбирида концерт дастури ва психологик тренинг-машғулотлар ўтказилди. Барча энагалар болажонларга янада мехр беришлари учун ўз мехнат фаолиятига феноменал даражада ёндашишлари учун методологик билимлар олдилар.
2. 2019 йил 25 октябр куни Фарғона “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида болаларга меҳр-мурувват кўрсатиб, қувонч ва шодлик улашиш, уларнинг қалбида эзгу туйғуларни уйғотиб уларни соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида “Саҳоват бозори” хайрия тадбири ўтказилди. Фарғона “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи директори Абдуғани Абдуғоффорович Турдибоев барчани ушбу байрам билан табриклаб, байрамни очиб берди.
“Саховат бозори” тадбирида “Мурувват” уйида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар фақат ўз қўллари билан меҳр бериб тайёрлаган ўзбек миллий таомларидан тортиб, ширинликлар, шифобахш ичимликлар, мева ва бошқа нозу-неъматларни болажонлар учун туҳфа этишди. Болалар маҳсус пул шаклидаги воситалар орқали ўзлари ҳоҳлаб ёқтирган маҳсулотлардан сотиб олиб истеъмол қилдилар.
Тадбирда Фарғона вилояти маданият бошқармаси вакиллари, РБИММ ва Фарғона минтақавий филиал ходимлари, Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, ФарДУ талабалари, малака ошириш институти ўқитувчилари, турли муассасалардан келган ўғил-қизлар, “Мурувват” уйи ишчи ходимлари ҳамда ота-оналар қатнашдилар.
Фарғона вилояти маданият уйи ходимлари ва ёш истеъдодлар ҳам ўзларининг тайёрлаб келган қўшиқлари билан рақсларини иштирокчилар эътиборига ҳавола қилдилар.
Муассаса тарбиячилари ва тарбияланувчилари томонидан қизиқарли чиқишлар намойиш этилди. Элимиз ардоғидаги санъаткорларнинг куй қўшиқлари байрамга янада кўтаринкилик бағишлади.
3. 2019 йил 1 ноябр куни Қарши “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйида ногиронликка эга булган барча болалар эътиборда эканликларини хис этишлари учун маданий тадбир ташкил этилди. Қашқадарё вилояти Маданият бошқармаси томонидан санъаткор Ёқуб Ёмғиров ва Бахром Болтаевлар мусиқий чиқишларни намойиш этишди. Бу мусиқий чиқишлар ёш болажонларимизни кайфиятларини кўтариб, мурғак қалбларига шодлик улашишга ёрдам берди Тадбирда Қуғирчоқ театри актёрлари томонидан қуйилган «Билмасвойнинг туши» эртак сахна куринишини болажонлар қизиқиш билан томоша қилдилар. Маданий тадбирда 60 нафар тарбияланувчи, 35 нафар педагог ходимлар, логопед, психолог, 15 нафар тиббий ходимлар қатнашди.