Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

“Камалак жилоси”: нафақат руҳингиз, балки танангиз ҳам ором олади!

“Камалак жилоси”: нафақат руҳингиз, балки танангиз ҳам ором олади!

  • 28 September 2019

 Фестивал ўта долзарб: болалар – ота-оналар муносабатлари, болалар саломатлиги – бутун оила бойлиги, қизлар ва ўғил болалар тарбиясидаги фарқ, болалар ва пул, ота-оналар ажрими, ўсмирлар ахлоҳидаги суицидал мойиллик, нейрографика – нима, бепуштликни олдини олиш, қўғирчоқ терапияси, эртак терапияси воситасида болаларнинг ҳиссий ривожланиши, арт-терапевтик методика, гидрокинезотерапия каби мавзуларни қамраб олган. Ҳар бир маҳорат дарслари ҳаётдан мисоллар, намуналар ва кўргазмали материаллар асосида олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда фестивал турли қирралар, ҳар хил рангларни ўзида мужассам этган. Фестивал куратори Ирина Борисовна Терентьева сўзлари билан айтганда: “Камалакни кўрганда болаларнинг қанчалар қувонишини, ёмғирдан кейин камалакка нигоҳи тушган катталар ҳайратини кузатганмисиз! Бизнинг фестивалимиз ҳам айнан шу ҳолатни акс эттиради, унда нафақат руҳингиз, балки танангиз ҳам ором олади!”

Маҳорат дарслари ота-оналар, бўлажак ота-оналарни сергак бўлишга чақирса, мутахассисларни малака оширишга ундайди! Бугунги маҳорат дарсларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қарашли муассасаларнинг 150 нафар психологлари иштирок этдилар.