“Камалак жилоси” («Улыбка радуги») фестивали мавзуга мос тадбир бўлди.
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) биносида “Камалак жилоси” номли Оила ва болалар амалий психологияси ҳамда психотерапияси фестивали бошланди. Марказ биноси шарлар ва байроқчалар билан байрамона безатилган. Иштирокчилар кайфиятида кўтаринкилик сезилади. Фестивалга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия Республикаси, Украина ва Исроил давлатидан меҳмонлар – тренерлар ташриф буюришган.
Бино ҳовлисида марказнинг “Ота-оналар клуби”, “Фаришталар” клуби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази “Меҳрли қўллар”, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари томонидан қўлда тайёрланган нарса-буюмлар кўргазмаси ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, фестивалнинг расмий партнёрлари Қозоғистон Республикаси Перинатал психологлар ва психотерапевтлар ассоциацияси ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги «Иматон» амалий психология институти бўлди.