Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Интеллектуал салоҳияти юқори бўлмаган  болалар учун когнитив, эмоционал  алоқаларни ўрнатиш

Интеллектуал салоҳияти юқори бўлмаган болалар учун когнитив, эмоционал алоқаларни ўрнатиш

  • 17 September 2019

   Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиали ота-оналар клубида Германия давлати Росток Университети Махсус педагогика факультети “Интеллектуал салоҳияти паст бўлган болалар билан ишлаш” кафедраси мудири, профессор К.Кох, факультет доценти Штефен Кель ва Германиялик 14 нафар талабалар иштирокида филиал мутахассислари ва Самарқанд шаҳар махсус мактабгача таълим ташкилотлари дефектолог-логопедлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

   Давра суҳбатида “Интеллектуал салоҳияти юқори бўлмаган  болалар учун когнитив, эмоционал  алоқаларни ўрнатиш” мавзуси кенг ёритилди ва Росток Университети  талабалари  иштирокида  мастеркласс ўтказилди.  Давра суҳбати сўнгида ота оналар клубида ижтимоий мослашуви курсига қатнайдиган болалар ва уларнинг ота-оналари томонидан қўлда ясалган совғалар тақдим этилди.

   Меҳмонлар филиал фаолиятини юқори баҳолаб, келажакда ҳамкорликда ишлаш таклифини беришди ва ташкилот раҳбариятига ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдиришди.