Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик партияси депутатлари ва Халқ таълими вазирлиги мутахассислари билан биргаликда
02.05.2019 йил куни Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими мутахассислари ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси депутатлари ва Халқ таълими вазирлиги мутахассислари билан биргаликда Республикадаги ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини такомилаштириш ва тарбияланувчи болаларни жамиятда реабилитация қилиш чора-тадбирлари бўйича ишчи дастур йиғилишида иштирок этишди. Йиғилишда ҳозирги кунда ёшларни турли салбий таъсирлардан профилактика қилиш, ота-она ва фарзанд ўртасида юзага келаётган низоли вазиятларни бартараф этиш, олдини олиш, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасини битириб чиқкан ёшлар билан ишлаш масаласи, уларни жамиятга мослаштириш механизмлари ҳақида фикр алмашилди, РБИММ Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими раҳбари ф.ф.н Исраилова Н.А ўзларининг ҳатар гуруҳига кирадиган болалар билан ишлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида таклиф ва мулоҳазаларини, улар билан ишлаш механизмлари ҳақида маълумот берди.