Версия для слабовидящих: Вкл Выкл Изображения: Вкл Выкл Размер шрифта: A A A

Объявление

Жисмоний тарбия-педагогик жараён

Жисмоний тарбия-педагогик жараён

  • 10 July 2019

   Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими мутихассислари иштирокида 21- июн куни Сирдарё вилояти Бахт туманида жойлашган ўғил болалар махсус коллежида, 26 - 27 июн кунлари эса Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган қиз болалар махсус коллежида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Спорт мусобақаси Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига қарашли Сирдарё ва Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Гвардияси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди. Спорт беллашувлари спортнинг стол тенниси, мини футбол, волейбол, қувноқ стартлар, шахмат ва шашка каби турларда тарбияланувчилар ўзаро ва жамовий бўлиб беллашишди. Спорт мусобақасида жами 310 нафар тарбияланувчилар иштирок этишди, иштирокчиларнинг 200 нафари қизлар, 110 нафари эса ўғил болалардир. 54 нафар тарбияланувчи қизлар ва 40 нафар ўғил болалар совринли ўринларни эгаллашди, ғолиб бўлган тарбияланувчилар махсус совринлар кубок, медаллар ва дипломлар билан тақдирланди.


  Спорт мусобақасининг мақсади келгусида ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасини битириб чиқган ёшларни касбга йўналтириш, мустақил фикрлашга ундаш, жисмонан ва ақлан соғлом ривожлантириш, келгусида ўзидаги мавжуд лаёқатни намоён қилиши учун имкон яратиб беришдан иборатдир.